СПОРТ

Ҳасанбой Дўсматов дербида ғалаба қозонди, Абдумалик Ҳалоков ва Руслан Абдуллаев ҳам олтин медалга эга чиқди

Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да бугун, 18 май куни финал жанглари бўлиб ўтади. Кун давомида 16 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади.

Финал доирасида ўзбекистонлик боксчилар ўртасида икки дерби бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда эркаклар ўртасидаги -54 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳзод Музаффаров, +92 кг вазнда эса Баҳодир Жалолов ҳамда Лазизбек Мулложонов олтин медал учун рингга кўтарилади.

Ҳозиргина дербининг биринчиси якунига етди ва унда Ҳасанбой Дўстматов очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг икки вакили учрашувда дуранг қайд этилганини қайд этган бўлса, икки ҳакам Ҳасанбойнинг бир ҳакам эса Шаҳзоднинг ғалабасини қайд этди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонлик Абдумалик Халоков ҳам финал жангини ўтказди. Рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Абдумалик беларуслик Панков устидан 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Фото: Видеодан кадр

67 килограммгача бўлган вазн тоифасида Руслан Абдуллаев яна бир россиялик боксчига қарши жанг қилди. Руслан жангнинг биринчи раунддидаёқ рақибини уч бора нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Абдуллаев ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медални олиб келди. 

Финал учрашувлари бугун якунига етади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan