СПОРТ

Рамос ўзидан 8 ёш катта хотинидан ажрашиши мумкин

“Севилья” ҳимоячиси Серхио Рамос ва унинг рафиқаси Пилар Рубио ўртасидаги муносабатлар якун топиш арафасида. Бу ҳақда “El Desmarque” хабар берди.

Манбага кўра, юлдуз жуфтлик яқин кунларда ажрашганини эълон қилиши мумкин.

Футболчи 2019 йилда Пилар Рубио билан турмуш қурган. Бундан ташқари, эр-хотин 11 йилдан бери яқин муносабатда бўлиб келади. Уларнинг 4 нафар фарзанди бор.

Рамос яқинда “Latin Grammy” маросимида рафиқаси билан эмас, синглиси Мириам билан кўриниш бергани ҳам жуфтликнинг муносабатлари совуқлашганидан далолат беради. Шунингдек, ОАВ Пиларнинг қайнонаси туғилган кунида қатнашмаганига ҳам эътибор қаратди.

Ҳозирча Рамос ва Рубио ажрашиши ҳақида ўз саҳифасида ҳеч нарса эълон қилмаган. 

Маълумот учун, Пилар Рубио ҳозирда 45  ёшда. У Рамосдан 8 ёш катта. Рубио Испанияда машҳур телебошловчи ҳисобланади. У бир нечта машҳур телесериалларда ҳам роль ижро қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan