СПОРТ

«Ювентус» футболчилари «Манчестер Юнайтед»га ўтишни исташмади

«Ювентус» аъзолари Пауло Дибала ва Миралем Пянич «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этишди, деб хабар бермоқда РAИ.

«Қизил иблислар» ёзги трансферлар ойнасида Пол Погбадан қутулишмоқчи ва шу сабаб уни «Ювентус»га таклиф қилишди.

Дибала ва Пянич алмашинув доирасида «Олд Траффорд»га қайтишлари керак эди ва аммо улардан ҳеч бири Aнглия жамоасига ўтишни хоҳлашмади.

Пянич тез орада «Ювентус»дан кетиши мумкин, унинг кейинги клуби «Барселона» бўлиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan