СПОРТ

U-17 ЖЧ. Кескин ва шиддатли ўтган ўйинда Ўзбекистон Англияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалидан ўрин олган Англия – Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Учрашув вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, вакилларимиз 4-дақиқадаёқ Амирбек Саидов тезкор гол уриб ҳисобни очди. 35-дақиқада Жоел Ндала ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди. 

Иккинчи таймни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган Ўзбекистон 67-дақиқада яна олдинга чиқиб олди. Лазизбек Мирзаев жарима зарбасидан супер гол киритди. 

Шу тариқа, Раҳматуллаев шогирдлари чорак финалга йўл олди. Кейинги босқичда вакилларимиз Франция – Сенегал ўйини ғолиби билан ўйнайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan