ХАБАРЛАР

Термиз шаҳрида Халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилмоқда.

Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жазоир, Қувайт, Марокаш, Қатар, Россия, Буюк Британия, Франция сингари 20 га яқин хорижий давлатлар, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан таниқли уламолар, етук олимлар, илмий тадқиқот марказлари вакиллари Сурхондарё вилоятида бўлиб туришибди.

Бугун меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий ва Султон Саодат мажмуаларига ташриф буюришиб, зиёрат қилишди. Халқаро конференция иштирокчилари мажмуалар билан танишиб, буюк бобоконларимиз ҳаққига қуръон тиловат қилишди.

Халқаро илмий конференция иши давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan