ХАБАРЛАР

Ҳиндистонда жазирама туфайли 166 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кейинги бир неча кун ичида жазирама туфайли камида 166 киши ҳалок бўлди, яна юзлаб кишилар касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, Уттар-Прадеш (119 киши ҳалок бўлган) ва Бихар (47 қурбон) штатларида ғайритабиий иссиқлик қайд этилган.

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43,5 даражага етган.

Бихар провинцияси маъмурий маркази Патна шаҳри мактаблари 24 июнга қадар таътил эълон қилган.

Маҳаллий ҳокимият аҳолини кун давомида уйда қолишга чақирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan