ЎЗБЕКИСТОН

Ангорлик қарздор ота 70 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота ёки онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2016 йилдаги суд буйруғига асосан Мансур Жафаровдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг ангор туман бўлими ходимлари ажрим ёқасида турган оила вакиллари билан учрашиб, вояга етмаган фарзандларининг келажаги учун ўртадаги келишмовчиликларга барҳам бериб, ярашиш таклифи берилди. Бироқ, яраштиришга бўлган ҳаракатлар бесамар бўлган бўлсада, ота фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдирди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан вояга етгунга қадар алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 70 миллион сўм алиментни олдиндан тўлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Насиба Муродова, Бюронинг Ангор туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan