
Германиянинг энг йирик «Europa-Park» истироҳат боғида содир бўлган кучли ёнғин натижасида осмонга қалин қора тутун кўтарилди, у бир неча километр узоқликда кўриниб турибди, деб хабар бермоқда ABC News .
Шаҳар полиция маълумотига кўра, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.
«Боғга ташриф буюрган барча меҳмонлар уни шошилинч равишда тарк этди. Ҳозирда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ», – дея маълум қилди Оффенбург полицияси.
Badische Zeitung газетасининг ёзишича, ёнғин паркнинг испанча услубдаги қисмида содир бўлган.