ДУНЁ

АҚШ: 18 ёшли йигит Техасдаги мактабда 14 ўқувчи ва ўқитувчини отиб ўлдирди

Техаснинг Ювалд шаҳридаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 14 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телекомпанияси штат губернатори Грег Эбботга таяниб хабар берди.

Губернаторнинг сўзларига кўра, отишма содир қилган 18 ёшли маҳаллий фуқаро Сальвадор Ромас бўлган. Гумонланувчи воқеа жойига етиб келган полиция томонидан отиб ўлдирилган.

«У 14 ўқувчини ва яна бир ўқитувчини ўлдирди», — деди Грег Эбботт. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, отишма Техас вақти билан 12:00да бошланган. Орадан бир соат ўтгач, полиция қуролли шахсни ўлдирганини айтди.

Аввалроқ АBC телевидениеси шифокорлар орасидаги манбага таяниб, 13 нафар жароҳатланган ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилаётгани, улардан икки нафари Сан-Антониодаги шифохонага етказилгани ҳақида хабар берган эди.

Бундан ташқари, яна 45 ёшли катта ёшли одам ўқ тегиб, яраланганини маълум қилди. Сальвадор Ромас нима учун бундай жиноятга қўл ургани номаълум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan