ЎЗБЕКИСТОН

Қизириқда мақсадсиз фойдаланилган кредит учун гаров мулки хатловга олинди

Қизириқлик икки тадбиркор ўзининг фаолиятини янада кенгайтириб янги иш ўринларини яратиш мақсадида имтиёзли шартлар асосида расмийлаштирган кредит маблағларини мақсадли сарфламасдан банклар олдида айрим муаммоларни юзага келтирди.

Афсуски, уддабурон тадбиркорларнинг асл мақсади бошқа эканлиги аён бўлгандан сўнг, иш суд тартибида кўриб чиқилди ва 743 миллион
440 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланди.

Суднинг ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қизириқ туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, олинган кредит учун гаров мулки ҳисобланган туманнинг Буюк келажак маҳалласида жойлашган Автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси хатловга олинди. Ушбу хатланган мулк мутахассис ёрдами баҳоланиб, реализация қилиш мақсадида 615 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Вақт борида кредит қарздорлиги тўлаб берилмаса қўштирноқ ичидаги уддабурон тадбиркорлар мулкидан айрилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Бюронинг Қизириқ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли бўлган 6 та автотранспорт воситалари ва битта кўчмас мулк  онлайн аукцион савдоларида жами 1 млрд. 185 млн. сўмга сотилиб ижро ҳужжати бўйича қарздорликларга йўналтирилган.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сарвар Қўзиев,

Бюронинг Қизириқ туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan