СПОРТ

ЖЧ-2026 га қуръа ташланиши маълум бўлди

2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабр куни Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида ўтказилади. Бу ҳақда ФИФАънинг расмий сайтида хабар берилди.

“Жаҳон чемпионати тарихидаги энг узоқ кутилган қуръа маросимини АҚШнинг маданий юраги бўлган Кеннеди марказида ўтказишдан мамнунмиз. Бу – турнир йўлидаги муҳим босқич бўлиб, 2026 йилги энг йирик спорт тадбирига тайёргарлик жараёнида асосий воқеалардан бири ҳисобланади. Биз жамоа делегациялари, ҳамкорларимиз, ОАВ ва энг муҳими, 16 мезбон шаҳар мухлисларини АҚШ пойтахтида кутмоқдамиз”, дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Маълумот учун, бугунги кунга келиб, мезбонлардан ташқари яна 10 терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритган: Ўзбекистон, Аргентина, Австралия, Бразилия, Эквадор, Эрон, Япония, Иордания, Корея Республикаси ва Янги Зеландия. 48 жамоа иштирок этадиган ушбу мусобақада, қуръа кунига қадар Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 42 жамоа аниқланган бўлади. Қолган 6 йўлланма 2026 йил март ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали белгиланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan