Ўзбекистонда бир неча компаниялар ўзининг ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт имкониятлари билан йил сайин дунёда ўз номи билан довруғ қозониб бормоқда. Бугун халқаро бозорда “Made in Uzbekistan” деган ёрлиқ янгилик болмай қолди.

Нуфузли компанияларимиз аллақачон ўз номи, маҳсулотлари билан танилиб улгурган. Имзо Гласс шундай компаниялар сафига киради. Яқинда компания Литва давлати орқали Лондон шаҳрига 600 м2 га яқин тобланган ойна маҳсулотлари экспорт қилди. Компания сўнгги йилларда экспорт салоҳиятини янада кенгайтириб бормоқда.Имзо Гласс – Имзо фабрикаси таркибидаги ойнани қайта ишлаш заводи ҳисобланади. Компания 20 160 м2 майдонда ойна кесиш, ойнани чархлаш, тоблаш, қўш ойна йиғиш, ойнага керамик сиёҳ билан ишлов бериш, триплекс ойна йиғиш ишларини олиб бормоқда.2023-йилдан Имзо Гласс компанияси чет мамлакатларга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Компания Литва 1000 м2, Англия 563 м2, Россия 1 500 м2, Қозоғистон 20 000 м2, Қирғизистон 15 000 м2 ҳамда Тожикистонга 10 000 м2 ойна маҳсулотларини экспорт қилди.
Ҳозирда корхона томонидан 1-йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 500 000 квадрат метрдан ошмоқда. Экспорт ҳажми эса йилига 30 000 квадрат метрни ташкил этмоқда. Йил сайин компаниянинг миллий бозорда улуши ошиб бормоқда.Ушбу бетакрор бинолар ўз архитектураси ва маъморий ечимлари билан шаҳаримиз кўркига кўрх бахш этмоқда. Бу вақт мобайнида унинг янги лойиҳалари, ишлаб чиқариш линиялари янада кенгайди. Истиқболда улкан мақсадлар, кўзланган вазифалар кўп. Бугун Имзо Гласс ҳақли равишда мамлакатимизнинг ойнани қайта ишловчи йирик компаниялардан бирига айланди.Бугун Имзо Гласс ҳақли равишда мамлакатимизнинг ойнани қайта ишловчи йирик компаниялардан бирига айланди.