СПОРТ

Шомуродов ПСЖ собиқ футболчиси билан бирга Туркия клубида ўйнаши мумки

«Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Жегожа Криховяк фаолиятини «Галатасарой» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда metaratings.ru нашри хабар бермоқда.

Ушбу трансферга фақатгина польшалик футболчининг юқори маоши тўсқинлик қилиши мумкин. Айни вақтда у Россия клубида 3.5 миллион евро маош олади. 

Криховякнинг «Краснодар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади. Биласиз, ФИФА Россия клубларида тўп тепаётган легионерларга 2023 йилга қадар вақтинча шартномани бекор қилишга рухсат берган.

Қайд этиш лозим, айни вақтда «Галатасарой» ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan