СПОРТ

Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоа билан ўйнайди?

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтди.

Дастлаб, Япония Қатарни 4:2 ҳисобида таслим этди. Бироз аввал якунланган беллашувда эса Индонезия даҳшатли ўтган учрашувда Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлуб қилди (2:2, 11:10). 

Шундай қилиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Саудия Арабистонини таслим этса, финал арафасида Индонезия билан куч синашади. Ироқ – Ветнам жуфтлиги ғолиби эса Японияга қарши майдонга чиқади. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan