ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ота деган номни оқланг

Қонунларимизда белгилаб қўйилганидек ҳар бир ота-она то фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг таълим-тарбияси ҳамда моддий таъминоти учун масъул. Афсуски орамизда ўзининг ана шу бурчини унитиб қўяётганлар ҳам йўқ эмас. Куни-кеча Жиноят ишлари бўйича Шўрчи тумани суди томонидан ана шундай бефарқ оталарга нисбатан қонуний жазо қўлланилди.

Ота деганда кўз ўнгимизда фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр, дилбандининг камолоти йўлида топган тутганини, таъбир жоиз бўлса борлиғини бағишлашга қодир зот гавдаланади. Чиндан ҳам фарзандлар учун ўз отасидан ортиқ ҳимоячи, намуна оладиган йўлбошчи, ҳаёт ҳақиқатини англатадиган мураббий,  умуман олганда паноҳбон йўқ. Афсуски, орамизда фарзандлари тарбиясига беэътибор бўлиб, суд қарорлари билан зиммасига юклатилган  алимент тўлаш мажбуриятидан ҳам бўйин товлаб келаётган айрим ота-оналар ҳам учраб туради.

Анашундай вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган оталарнинг иши Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида  кўриб чиқилди.

          Туманда яшовчи Фахриддин Худойбердиев бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада ўтган вақт давомида жами 18 миллион 146 минг сўм фарзандарининг ҳаққи бўлган алимент пулини тўлаб беришдан бўйин товлаб келганлиги аниқланди ва Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан бир йил озодликдан махрум қилиш жазоси қўлланлиди.

Шунингдек, Очиқ суд мажлисида 4 нафар алимент тўлашдан бош тортган оталарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ишлар ҳам тарафлар иштирокида мухокама қилинди ва алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида алимент тўламаган тақдирда бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.

Музаффар Ҳакимов,

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи тумани суди раиси.

Собир Ғаниев,

МИБ Шўрчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan