ЖАМИЯТ

Янгилик: бухоролик ихтирочилар ўхшаши йўқ робот қўл яратди

Бухоролик ёшлар аналоги бўлмаган сунъий қўл яратишди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Стартап (Startup) танлови доирасида молиялаштирилган ўқув марказида ҳали бунга ўхшаган яна ўнлаб ихтиролар устида иш олиб борилмоқда.
Бухоролик ёш ихтирочилар томонидан яратилган янги технология яъни робот қўл ногиронлар учун мўлжалланган бўлиб, у мушакларга бириктирилган сенсор орқали сигнал олади. Уларни бошқарувчига юбориб, одамнинг ақлий қобилияти натижасида ҳаракатга келади. Маълумотларга кўра, INT42H инновацион лойиҳасининг дунёда аналоги йўқ. У ишга тушгандан кейин лойиҳанинг нейрон тизим алгоритмлари, дастурий таъминоти учун патентлаштирилади. Бу орқали юртимизда сунъий интеллектни ривожланиши учун илк қадам ташланиши ҳам мумкин.


– Жамоамиз билан биргаликда протест қўл лойиҳаси устида бир йил давомида ишладик, – дейди ихтирочи Муҳриддин Яҳёев. – Шундан келиб чиққан ҳолда иккинчи протез қўлни ишлаб чиқдик. Бу қўлнинг афзалликлари датчик ёрдамида мускуллар импульсини олиб қўлга беради. Протез қўлларимиз мускуллардан олинган импульслар орқали ишлайди. Қўл мускулдаги импульсни сезган пайтда протез қўл ёпилади ва импульслар бўлмаганда очилади. Инсон ўзининг қўл импульси ёрдамида яъни ногирон инсон ҳам у билан осон ишлаши мумкин.

Аввало бир жиҳатга эътибор қаратмоқчимиз, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган Стартап танловида “Блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда сунъий интеллектга асосланган онлайн таълим учун платформа” лойиҳасида бухоролик ёш ихтирочилар 584,5 миллион сўмлик грант соҳибига айланган эди. Бу муваффақият тез орада ўз маҳсулини берди. «RobotsAndMe” жамоасининг бу ишланмаси Усмон Каримов каби ёшларнинг орзулари рўёбига хизмат қилди.
– Бу қўл мускуллар орқали ишлайди, – дейди жамоа аъзоси Усмон Каримов. – Саломлашишга ёки бирор оғир нарсани кўтаришга жуда қулай робот қўл ногиронлар учун мўлжалланган. Бухоро давлат университети ҳузурида ташкил қилинган бу жамият ихтирочилари айни пайтда янги платформа устида бош қотирмоқда. Лойиҳа доирасида эндиликда робототехника, сунъий интеллект, веб дастурларни яратиш, компьютер саводхонлиги бўйича қизиқувчи ёшлар онлайн тарзда ушбу клуб аъзосига айланади. Ҳатто нуфузли халқаро олий таълим муассасалари олимлари ва тадқиқотчилари ҳам мазкур платформа орқали ўз ишланмаларини кенг оммага намойиш қилишлари, улар билан интеграциялашган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил қилиши мумкин.
Муҳими, янгича қараш билан камолга етаётган Янги Ўзбекистоннинг баркамол авлоди учинчи ренессанс сари дадил қадам ташлашида бу платформа ҳам муҳим аҳамият касб этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan