ЖАМИЯТ

ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ТАШАККУРНОМА БЕРИЛДИ

Шўрчи туманининг энг намунали 17 нафар ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

-“Маҳаллабай” ишлаш натижасида 1-чорак давомида маҳаллада қилган ишларимиз баҳоланди, – дейди “Кушон” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Шуҳрат Бўронов. – Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш ишларини амалга оширяпмиз. Шу билан биргаликда маҳалладаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб уларнинг муаммолларини ўрганяпмиз.

Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсад қилинган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan