ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасига старт берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Унда Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилоятидан танлаб олинган 11 та мактабнинг 500 нафардан ортиқ 7-синф ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Ушбу дастур ўқувчиларга энергия ва сувдан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради ҳамда бутун мамлакат кўламида қанчалик сув ва энергия тежалиши мумкинлигини кўрсатади.

Таъкидлаш жоиз, бу каби тадбирлар ёшларга энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш, тежаш орқали экологик муаммоларни ечишда ўз ҳиссаларини қўшишларига кўмаклашади.

Лойиҳа доирасида япониялик эксперт Юки Янагида томонидан мазкур тажриба-синов мактабларининг ўқитувчилари учун тренинглар ҳам ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan