ЖАМИЯТ

Бандихонда ноқонуний бўшатилган тиббиёт ходими ишга тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 30 июлдаги ижро ҳужжатига асосан Бандихон туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўйича инспектори Р.Х. ни жорий йилнинг 8 июнь куни бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғи бекор қилиниб, лавозимига қайта тиклаш мажбурияти юклатилган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросниниг Бандихон туман бўлими иш юритувига 3 август куни келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур талаб асосида туман тиббиёт бирлашмасига Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Р.Х. нинг ўз вазифасига ишга тикланиб, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ амалда таъминланди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan