ЖАМИЯТ

“Аскар қўшиғи” ва “Энг яхши ёш китобхон” кўрик танловларининг ҳарбий округ босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбийча анъана сифатида ўтказиб келинаётган бир қатор ижодий танловлар орқали армия сафларида нафақат ақлан ва жисмонан баркамол, балки санъатга, ижодга, адабиётга меҳр қўйган ёшлар саралаб олинишига замин яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳалқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги байрами муносабати билан “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ миқёсида Сурхондарё вилояти Термиз палигонида “Аскар қўшиғи” ва “Энг яхши ёш китобхон” кўрик танловларининг ҳарбий округ босқичи ўтказилди.

Кўрик танловни ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик Кенгашининг минтақавий бўлинмаси, Термиз ҳарбий прокуратураси,  Сурхондарё вилоят маданият уйи, Сурхондарё вилоят маънавият маърифат маркази ҳамда  Сурхондарё вилоят ёзувчилар уюшмаси мутахасислари томонидан тузилган ҳайъат аъзолари низом талабларига мувофиқ иштирокчиларни баҳолаб бордилар.

Танлов иштирокчилари қуйидагича ўринларга эга бўлдилар:

“Аскар қўшиғи” кўрик танлови ғолиблари

1 ўрин Сурхондарё вилояти Денов тумани Хайрабод гарнизони муддатли ҳарбий хизматчиси оддий аскар Орипов Озодбек Ойбек ўғли;

2 ўрин Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди гарнизони ҳарбий қисм КБҲХ оддий аскар Тўрабоев Мухаммаджон Зафарбой ўғли;

3 ўрин Бухоро вилояти Бухоро гарнизони ҳарбий хизматчиси КБҲХ оддий аскар Аббосхонов Фаёзиддин Акмал ўғли.

“Энг яхши ёш китобхон” кўрик танлови ғолиблари:

1 ўрин  Қашқадарё вилоят Нуристон гарнизони ҳарбий хизматчиси КБҲХ оддий аскар Туропов Жавохирбек Наврўзбековичи;

2 ўрин Сурхондарё вилояти Термиз гарнизони муддатли ҳарбий хизматчиси оддий аскар Рўзиев Зухриддин Мухаммаджон ўғли;

3 ўрин Сурхондарё вилояти Термиз гарнизони КБҲХ оддий аскар Шомуродов Маъруф Шавқиддинович.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланиб, кўрик танловнинг кейинги босқичи, яъни Мудофаа вазирлиги қўшинлари миқиёсидаги ўтказиладиган финалда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Акбар Ахмедов,

Термиз гарнизони III даражали сержанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan