ЖАМИЯТ

Маҳаллаларнинг жамоатчилик бошқарувидаги ўрни ва роли кучайтирилмоқда

Сурхондарё вилоятида “Маҳаллаларни жамоатчилик бошқарувидаги ўрни ва ролини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида вилоят касаба уюшмаси биносида бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Термиз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик назоратининг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. Шунингдек, давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш, бу борада юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбирда маҳаллаларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan