ЖАМИЯТ

ТОҒЛАР БИЛАН БЎЙЛАШГАН ДИЛЛАР

Осмон билан бўйлашиб турган тоғлар бағридаги Сангардак қишлоғи вилоят марказидан қарийб 200 чақирим узоқликда жойлашган. Бу ерда тоғнинг мусаффо ҳавосидан баҳраманд диллар, ориятли, ғурури баланд инсонлар яшайди.

Сариосиё туман давлат хизматлари марказидан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, иш бошлаган “Сангардак чеварлари” корхонасининг мақсади  тоғлик аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилиш.

Вилоятнинг энг олис қишлоғида қад ростлаган мазкур корхона  замонавий тикув дастгоҳлари билан таъминланган бўлиб, бу ерда 600 нафарга яқин хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминланди.

Юзларида қувонч, қалбида шукроналик зохир бўлган ушбу опа-сингилларимизнинг энди фахрланадиган касби, ўз иши бор!

ДХМ Сурхондарё вилоят бошқармаси

 Ахборот хизмати