ЖАМИЯТ

«Султон Сулаймон тахтда». Андижондаги туман ҳокими Амир Олимхон, Асадбек ва Султон Сулаймонга қиёсланмоқда

Тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари изоҳларда ҳокимни Амир Олимхон деб атаган бўлса, аксарияти «Шайтанат» фильмидаги Асадбекка қиёслаганини кўриш мумкин. Яна бир фойдаланувчи эса суратга «Султон Сулаймон тахтда», дея таъриф берган. Бошқаси ҳокимининг фуқароларга беписанд муносабатда бўлаётганлигини феодолизмнинг бир тури деб атаган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, ҳокимнинг бу тартибдаги сайёр қабули ҳафтанинг ҳар шанба куни бўлиб ўтишини билдирган.

 «Фотолавҳалардан биридаги фуқаро қўшни туманда яшовчи С.Қодиров бўлиб, туман ҳокимига миннатдорлик билдириш учун келган. Сабаби ушбу фуқарога такрорий экин экиш учун Чўлпон массиви «Шокиржон» фермер хўжалигидан белгиланган тартибда экин ери ажратиб берилган. Мазкур ердан унумли фойдаланган фуқаро туман ҳокими сайёр қабулига келиб, амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга берилаётган имкониятлардан миннатдор эканлигини айтган.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари ушбу фуқаро билан мулоқот қилганда у туман ҳокимидан миннатдор эканлигини ва яхши муносабатда бўлганини билдирди. Туман ҳокими ижтимоий масофа сақлагани юзасидан эса ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Андижон туманида фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабуллари ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокимлигининг очиқ ҳудудида фуқаролар билан ижтимоий масофа сақланган ҳолатда бўлиб ўтади», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

«Дарё» манбаларининг маълум қилишича, 2021 йилнинг февралидан буён ушбу туманга ҳокимлик қилиб келаётган Абдужаббор Эгамбердиев қабулга келган фуқароларни айнан шу айвоннинг ташқарисида ўтирган ҳолда қабул қилиб келган.

Ҳокимликнинг телеграм каналига таянилса, ҳоким илк маротаба 2021 йилнинг 24 апрель куни фуқаролар билан оралиқ масофани сақлаган ҳолда қабул ўтказган. Унда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Мақусдов билан бирга ўтирганини кўриш мумкин. Бундай ҳолатлар 2021 йилнинг 29 май, 26 июнь, 3- ва 31 июлдаги, 2022 йилнинг 23 июль, 30 июль, 6-,13-, 20 августдаги ҳоким қабулларида ҳам кузатилган.

Абдужаббор Эгамбердиев Андижон тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар 2013 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan