ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қўлдан эмас, уловдан чиққан тўлов! Қумқўрғонда солиқдан қарзи бор фермерларнинг каптивалари МИБ томонидан хатлангач,дарҳол қарзларини тўлашди.

Қумқўрғон туманидаги “Анҳор” фермер хўжалиги солиқ тўловларидан 33 миллион сўмлик қарзини тўламасдан пайсалга солиб келган.

 

 

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан солиқ қарзини ундириш мақсадида хўжаликка тегишли “Captiva” русумли автомашинасини хатловга олган.

 

Шундан сўнг фермер тегишли маблағни топиб, солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаган.

 

Шунингдек, мазкур тумандаги “Гулистон МНЗ” фермер хўжалигининг 10 миллион сўм, “Мусурмон Аллаёров” фермер хўжалигининг 6 миллион 100 минг сўм солиқ қарздорлиги учун фермерларнинг “Captiva” русумли автомашиналари хатлангач, иккала фермер ҳам бир зумда солиқ қарзларини нақд пул кўринишида тўлашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan