2020 йилнинг 24 февраль санасида сайтимизда “Сурхондарёда келинчакнинг сирли ўлими” (Батафсил: https://t.me/diyor24uz/1881) сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Ўтган 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қайси ҳуқуқ тартибот идорасидан расмий муносабат билдирилмади. Ваҳоланки, гап инсон ҳаёти дахлсизлиги ҳақида бормоқда. Қизининг, жигарпораси-фарзандининг ўлими сабабини билолмаётган она нажот сўраб яна таҳририятимизга келди. Эшитиш қанчалик оғир ва аламли бўлмасин у кишини тингладик ва афсуски матбуотимизнинг, қонунларимизнинг ва ўзимизнингда нечоғли кучсизлигимизни ҳис қилдик.
Видеони кўриш https://t.me/diyor24uz/4256