ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда одамларни калтаклаш ва масхара қилиш орқали «пранк» уюштирган Insta-блогерлар қамалди

Икки блогер жамоатчиликдан узра сўради. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Аввалроқ, бир нечта Insta-блогерлар кўчада одамларни калтаклаб ёки масхара қилиб, «пранк» уюштиргани акс этган видеолари тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Мадиеванинг UzNews.uz’га маълум қилишича, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги марказий истироҳат боғида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва унда «пранк» қилган икки блогер жамоатчиликдан узр сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг қарори билан блогерларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) бўйича баённома тузилган ҳамда уларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan