ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда яна 5 киши қўлга олинди, уларнинг 3 нафари қамалди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди. 

Қуйидаги шахсларга нистабан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган:

1.  1991 йилда туғилган Ахрор Равшан ўғли Абдуллаев (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш); 

2.  1984 йилда туғилган Саидахмадхон Саидалимович Махмудходжаев (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

3.  1993 йилда туғилган Суннатилла Чориевич Холмуродов (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).

Шунингдек, қуйидагилар жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

1987 йилда туғилган Азлархон Ботирович Мухамеджанов (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

1984 йилда туғилган Умид Каманжанович Рустамов (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш).

Қайд этилишича, тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan