ХАБАРЛАР

Раҳмон “Шоҳнома” асарини ҳар бир фуқарога совға қилишни буюрди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарини нашр этиш ва уни мамлакатнинг барча аҳолисига совға қилишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Шоҳнома” китоби имкон қадар кўпроқ одамлар ўз аждодлари тарихи, маданияти ва цивилизациясидан хабардор бўлиши учун тақдим этилади.

Имомали Раҳмон ҳукуматнинг мақсади тожик халқининг тарихи ва илмий, адабий, маданий ва цивилизациявий меросини асраб-авайлаш эканини билдирган.

“Биз бу шонли тарих ва бу бебаҳо меросимиздан имкон қадар кўпроқ ва оқилона фойдаланишимиз, халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, фахри, аждодларимиз Ватани равнақи, янги миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз, халқимиз ғурур ва ифтихорини юксалтиришимиз зарур”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, “Шоҳнома” Тожикистон аҳолисига совға қилишни буюрилган биринчи китоб эмас. Имомали Раҳмон 2020 йилда ҳар бир оилага Бобожон Ғофуровнинг “Тожиклар” китобини беришни ҳам айтган.

Президент ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзоданинг айтишича, 2020 йилда Тожикистондаги ҳар бир оилага китоб бериш учун 1 миллион 600 минг нусха тираж етарли  бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan