ХАБАРЛАР

Шерободда қовун пишди

Шеробод туманидаги “Сардорбек Султонбек Самир Далер” масъулияти чекланган жамияти ва Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги агроном деҳқон Абдутолиб Неъматов билан ҳамкорликда 10 гектар ер майдонида қовуннинг “Дакара” ва 10 гектарга “Дўлбе” навли тарвуз етиштириб, парваришлади.

Юқори агротехник тадбирлар натижасида айни пайтда тилими тилёрар ва харидоргир қовунлар пишиб етилди. Натижасида эртапишар қовунлар халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда.
Қовуннинг 1 гектаридан 30 тоннагача, тарвуздан эса 60 тонначага ҳосил олиш кутилмоқда.

Маълумот учун, дакара навли қовунлар январь ойининг 3 санасида уруғлаш ишлари бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 март ойига қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan