ЖАМИЯТ

ЗАМОНАВИЙ БОЗОР – ЮРТ КЎРКИ

Шўрчи туманида “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Бозор ҳудудининг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда ободонлаштириш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида  7 милиард 900 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди.

– Аввал бозоримизда 188 нафар тадбиркор фаолият юритар эди, – дейди Фахриддин Ҳасанов.- Эндиликда барча шароитларга эга бўлган замонавий бозорда 600 нафар тадбиркор фаолият юритади. Кўрганда кўз қувнайдиган замонавий ва қулай бозоримиз халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Албатта, сотувчи ва харидорлар учун барча шароитлар яратилган бозор кўзни қувонтиради. Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг замонавий қиёфа касб этишида тадбиркор Шафоат Жўраев раҳбарлик  қилаётган «Янги усул бунёдкори» ҳусусий фирмасининг ходимларининг хизмати беқиёс.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan