ЖАМИЯТ

Самарқанд вакиллари Бутунжaҳон туристик шаҳарлар федерацияси саммитида иштирок этмоқда

Хитойда ўз ишини бошлаган Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг навбатдаги саммитида дунёнинг 83 давлатидан 159 сайёҳлик шаҳри вакиллари иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Самарқанднинг туризм салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган имконият ва қулайликлар ҳақида тақдимот қилган.  

Маълумот учун: WTCF 2012 йилда дунёнинг машҳур туристик шаҳарлари ва ташкилотлари томонидан ташкил этилган бўлиб, шаҳарларга асосланган биринчи халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Самарқанд илк бор 2018 йилда WTCF саммитда меҳмон сифатида иштирок этди ва шундан сўнг ташкилот аъзолигига қабул қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan