ЖАМИЯТ

Қозоғистонда рўй берган йирик ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган

Қозоғистон Республикасининг Шецский туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот

2022 йил 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган “Алмата-Екатринбург” автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жарохати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan