ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Диққат эълон, эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкнот (қоғоз пул)лар бўйича!

Маълумки, Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айрибошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги» Низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотиши белгиланган.

Лекин, бугунги кунда коронавирус пандемияси (Covid-19) муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида эркин ҳаракатланишдаги чекловлар сабабли, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида тижорат банкларининг барча бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларидан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларни қабул қилинади ҳамда муомаладаги банкнотлар ва тангаларга чекловларсиз алмаштириб берилади.

Бу борада аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар (савдо нуқталари) ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб фаолиятида майда қийматдаги қайтимлар учун 2018 йилда муомаладан чиқарилган 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларга ҳам айрибошлаб олишлари мумкин.

Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят бош бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan