ЖАМИЯТ

Wizz Air авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқандга қатновларни йўлга қўяди

Авиақатновлар 13 декабрдан бошланади ва ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Wizz Air Abu Dhabi ультра паст тарифли миллий авиакомпанияси Абу-Дабидан Самарқанд шаҳрига аваиқатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, парвозлар 2022 йил 13 декабрда бошланади ва ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Чипталар аллақачон wizzair.com сайтида ва авиакомпаниянинг мобил иловасида сотилмоқда, нархлари 149 БАА дирҳами — таҳминан $40 дан бошланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan