ЖАМИЯТ

Дорихонадан ташқаридаги фаолият – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Дорихонадан ташқаридаги фаолият – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ва дорихоналарнинг филиаллари орқали амалга оширилади.

Дори воситалари ёки тиббий буюмлар дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилинганда, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишдаги қуроллар ва ашёлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда (ҳозирда 11.115.000 сўмдан  – 22.300.000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan