ЖАМИЯТ

Пиёз пул бўлди(ми?)

Хабарингиз бор, баъзи ижтимоий тармоқларда пиёз экспортига чеклов ўрналганлиги бос пиёзнинг нархи тушиб кетаяпти, қабилидаги маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини ҳақидаги маълумотларни сўраб таҳририятимизга мурожаатлар келиб тушаяпти.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг»  компанияси  маълумотларга кўра, январь-февраль ойлари  давомида юртимиздан 41 минг тоннага яқин пиёз экспорт қилинган. Март ойининг 10 санасигача бўлган муддатда эса 6 минг 800 тонна пиёз Афғонистон Ислом Республикаси, АҚШ, Болгария, Ироқ, Грузия, Беларусь, Молдова, Кипр, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Эрон  давлатларига экспорт қилинган.

Ўзбекистон ички ва ташқи бозорларга етарли даражада пиёз етказиб бериш салоҳиятига эга. Юртимизда пиёз экспорт географиясини янада  кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Натижада жорий йилдан Ўзбекистон пиёзи учун Эрон, Покистон, Тожикистон каби янги бозорлар очилган.

Шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пиёз маҳсулотларини ташқи бозорларда харидорларини топиш учун ёрдам кўрсатиб  келмоқда.