ЖАМИЯТ

Деновда бола вояга етгунга қадар бўлган алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича  суд органининг 2019 йил июнь ойидаги суд буйруғига асосан Нормурод Мисировдан собиқ турмуш ўртоғи  фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Давлат ижрочиси Ф.Эшқобилов томонидан оила вакилларининг мурожаатига асосан вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ҳамда алимент тўловчи қарздор ота ўз ташаббуси билан фарзандининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 46 миллион сўм алимент тўловини олдиндан нақд пулда тўлаб берди.

Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  ундирувчининг аризасига асосан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, иш юритувдан тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan