ЖАМИЯТ

КЕЧА КУЛБАДА ЯШАЁТГАН ОИЛАГА БУГУН ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ

Бирор марта қишлоғидан нарига чиқмаган, оғир қийин шароитда яшаса-да, ҳеч қачон турмушидан нолимаган, ўтаётган кунларига фақат шукроналар айтадиган замондошимиз Барно Кенжаева Шўрчи туманининг «Шалдироқ» маҳалласида яшайди.

– Тақдир экан, бир нафар қизим билан ота уйимга қайтиб келдим, – дейди Барно Кенжаева. – Бугунги кунгача яшаб келган фундаментсиз уйимни онам ва қизим билан оддий лойдан қурганмиз. Совуқда қийналган бўлсакда, сабр- қаноат қилиб яшадик. Раҳбарларнинг қабулига югурмадим. Маҳалламиз фаоллари яшаш шароитимни ўрганиб, моддий ёрдам ажратилишига кўмаклашди,  «Аёллар дафтари»га киритишди. Маҳалламиз фаолларининг ёрдами билан замонавий уйга кўчиб ўтдим.

Дарҳақиқат, кеча кўримсизгина кулбада яшаган қаҳрамонимиз бугун 4 хонадан иборат замонавий уйга кўчиб ўтди.

-Яхшилик қилиш, эзгу амалларни бажариш инсон қалбида бўлади, – дейди Мамаюсуф Муҳаммадиев. – Маҳалладошимиз Барнохоннинг қувончига шерик бўлдик. Ушбу уй бахтли ва яхши кунларига хизмат қилсин.

Албатта, хушхабарнинг қаноти бор дейишганидек, Барно Кенжаеванинг қувончидан шалдироқликларда жуда хурсанд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan