ДУНЁ ЖАМИЯТ

Ноодатий солиқлар

Барчамиз мулк солиғи ёки даромад солиғи каби солиқ турларини эшитганмиз. Лекин дунё мамлакатларида жуда ғалати солиқ турлари ҳам бор. Қуйида улардан баъзиларини келтираман.

Маёрка – қуёш нури учун киши бошига 1€ дан солиқ мавжуд! Aлбатта бу солиқни фақат туристлар тўлайди. Ҳар йили оролга 10 млн га яқин турист ташриф буюради. Шу сабабли бу арзимас солиқ бюджет учун яхшигина аҳамиятлидир.

AҚШ, Теннесси штати – Наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига оид солиқ. Ҳар бир психотроп моддаларни сотувчиси агар ушланиб қолса, жазони енгиллаштиришлари учун бундай солиқни тўлаши шарт. Кулгили-а?)

Венеция – соя учун солиқ! Aгарда муниципиал ҳудудларга кимнингдир уйининг ёки бирор иншоотнинг сояси тушса, у ҳолда унинг эгаси албатта соя учун солиққа тортилади. Сабаби Венецияда булутли кунлар қуёшли кунларга қараганда кўпроқ. Мусаффо осмонни кам кўради улар)

Белгия – бу мамлакатда ўз боғингизда ёки уйингизни олдида стейк пиширишингиз учун аввало 20€ солиқни тўлаб қўйишингиз керак бўлади.

Бундай ажабтовур солиқлар ниҳоятда кўп аслида. Уларга ҳам онда-сонда тўхталиб турамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan