ДУНЁ

Арманистон КХШТнинг барча органларидаги иштирокини музлатиб қўйди

Арманистон ҳозирда КХШТнинг барча органларидаги иштирокини музлатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинянга таяниб, APA хабар берди.

Биз КХШТнинг барча органларидаги фаолиятимизни музлатиб қўйдик ва ҳозирги босқичда буни етарли деб ҳисоблаймиз. Эндиликда бошқача қарор қабул қилиш заруратини кўрмаяпмиз, аммо бу келажакда бошқа қарор қабул қилмаслигимизни англатмайди, деган у.

Пашинян 2024 йилнинг 12 июнь куни Арманистон КХШТдан чиқишини маълум қилганди.
Чиқамиз. Қачон чиқишни ўзимиз ҳал қиламиз. Сизнингча, кейинги қадамимиз қандай бўлиши керак? Ахир орқага қайтмаймиз-ку! Бошқа йўлимиз йўқ, дея таъкидлаган у.

Сиёсатчи мамлакатнинг собиқ ҳукуматини ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаётган «пуфаксимон иттифоқ»қа (КХШТни назарда тутган) киргани учун айблаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan