ЖАМИЯТ

Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро I.I. томонидан Саҳро лочини (шахин) қуши ноқонуний сақлаб келинаётганлиги ва сотувга қўйилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Экология бошқармаси, вилоят ИИБ ва вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйиш чора-тадбирлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар қўлга олинди. 

Маълумот учун, Саҳро лочини лочинсимонлар оиласига мансуб қуш бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Уни табиатдан ноқонуний ажратиб олганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори 14-иловасига мувофиқ БҲМнинг 1500 баробари миқдорида (562 млн 500 минг сўм)зарар қўлланилади ва зарар миқдори БҲМнинг 300 баробаридан кўплиги сабабли иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan