Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари февраль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 % га қимматлашган.
✅ Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 2,2 % га ошгани кузатилган.
✅ Поездларда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 0,2 % га ошган.
✅ Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 2,1 % га қимматлашган.
✅ Бир ой давомида метро, трамвай ва шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархларида ўзгариш кузатилмаган.