ЖАМИЯТ

Қизириқда электр энергиясидан қарз бўлган “Cluster”дан 617 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

Айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда таъминотчи корхоналар томонидан судларга даво аризалари  киритилиб, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилиши белгиланган.

Қизириқ туманида фаолият юритиб келаётган кластер масъулияти чекланган жамияти фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли ушбу масала Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Акциядорлик жамияти фойдасига жами 617 млн. 381 минг сўм фойдаланилган электр энергиясидан бўлган қарзни ундириш белгиланганди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қизириқ туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди. Белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор жамиятга тегишли бўлган мол-мулкларни кўздан кечириш ва хатловга олиш ишларига киришилди.

Шундан сўнг, масъулиятни ҳис қилган қарздор жамият раҳбари томонидан  электр энергияси учун жами 617 млн. 381 минг сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди ва ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланиб, қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Ботир Одинаев, Бюронинг Қизириқ туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan