ЖАМИЯТ

Бемор бола қалин қор қоплаган қишлоқдан Бойсун тумани марказидаги шифохонага етказиб келинди

2020 йил 23 январдан 24  январга ўтар кечаси Бойсун тумани “Хўжаидод” махалласида яшовчи 2006 йилда туғилган,  18-мактабнинг  7-синф ўқувчиси Абдуғаниева Нодиранинг тўсатдан тоби қочиб, туман марказий шифохонасига зудликда етказишга тўғри келади. Ва бу ҳолатда унинг қариндошлари қишлоқдан туман марказигача бўлган 35 км масофани қалин (0,7-1,3 м.) қор қоплаганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчисига мурожаат қилади.

Мурожаат бўйича Бойсун туман ФВБ бошлиғи Мирзаев Баҳриддин, бўлинма бошлиғи Қаҳҳоров Ваҳоб раҳбарлигида қутқарувчилари жойига чиқиб биринчи навбатда улар томонидан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган Абдуғаниева Нодирани  Бойсун туман марказий шифохонасига етказиб келишни ва ички автомобиль қатнов йўлини қордан тозалаш ва транспорт қатновини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилди.

Бемор Абдуғаниева Нодирага шифокорлар томонидан “Ўткир аппендицит” ташҳиси қўйилиб, жарроҳлик йўли билан оператив муолажа амалга оширилди ва бемор ҳаётини сақлаб қолишга эришилди.

Ушбу тадбирда вилоят ФВБ тизимидан 4 та техника 25 нафар ходимлар, Бойсун туманининг тегишли хизматларидан 6 та техника ва 18 нафар ишчи хизматчилар фаолият олиб боришди.

 

Бойсун тумани ФВБ бошлиғи

 катта лейтенант    Б.Т.Мирзаев