ЖАМИЯТ

1,5 миллион бола учун янги инновацион платформа

UNICEF, Мактабгача таълим вазирлиги ва “Билим Макон” ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази билан бирга Learning Passport “Болалик Академияси” рақамли платформасини ишга туширди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан диққатга сазовордир.

Learning Passport UNICEF ва Microsoft ҳамкорлигида яратилган бўлиб, мослашувчан рақамли ўқув платформаси ҳисобланади. Бугунги кунга келиб платформа бутун дунё бўйлаб миллионлаб болаларнинг ўқишини қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилмоқда.

Шунингдек, мазкур платформа мактабгача таълим педагоглари учун малака ошириш курслари, машғулотлар режалари, қўшимча ўқиш учун материаллар билан таъминлайди. Буларнинг бари “Илк қадам” мактабгача таълим давлат ўқув дастури ва Ўзбекистон Республикасининг эрта ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бўйича давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган.

«Болалик академияси» платформамиз энг аввало сифатли таълим оламидир. Педагоглар замонавий методикалар асосида тайёрланган машғулотлардан фойдаланиши,  ўз устида ишлашлари учун қўшимча мутолаа манбаларини  қўллаши, ота-оналар эса бола таълим тарбияси ва парвариши бўйича фойдали маълумотларни ўзлари учун кашф этишлари мумкин», деди  Шаҳноза Мирзиёева.

/media/in_content_images/0B9A3191.jpg_image

Статистик маълумотларга кўра, бола миясининг 90 фоизи 5 ёшга қадар ривожланади. Бу даврда ота-оналар ва педагоглар болага бутун умри давомида таълим олиши учун мустаҳкам пойдевор қўйишда ёрдам беришлари мумкин. Бунинг учун  тарбияловчи ва рағбатлантирувчи муҳит яратилиши, бола бу орқали ўрганиши, ривожланиши ва ютуқларга эришиши олиши зарур.

Тадбир давомида мактабгача таълим вазири Агриппина Шин сўзга чиқиб: «Ушбу аҳамиятли давр ҳаётда фақат бир марта келиши, шу боис у мактабгача ёшдаги миллионлаб болалар учун жуда муҳим эканлиги, кичкинтойларнинг бутун умри давомида эришадиган жисмоний ва руҳий натижалар, молиявий таъминланганлик даражаси айнан шу вақт ичида кўрсатиладиган ёрдамга боғлиқдир”, – дея таъкидлади.

/media/in_content_images/543A7669.jpg_image

Мазкур технологик инновацион ғоя бутун мамлакат бўйлаб мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим ташкилотларига қатнаши ёки қатнамаслигидан қатъий назар, юқори сифатли дарсликлардан фойдаланиш имконини беради.

“Жаҳон тажрибасини олиб қарайдиган бўлсак, айнан мактабгача таълим соҳасига сармоя киритиш фойдали. Болаларни кичиклигиданоқ тарбиялаш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижобий натижа беради. Соҳага киритилган сармоя 16 баравар кўпайиб қайтиши мумкин. Шунинг учун ҳам UNICEF Ўзбекистонда Learning Passport “Болалик академияси” ўқув платформасини ишга тушириш бўйича инновацион ёндашувни татбиқ қилди. Ушбу платформа 3–6 ёшли болаларнинг тарбиячилари ва ота-оналарининг ўз билим ва кўникмаларини оширишларига имкон яратади”.– дейди UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

/media/in_content_images/543A7882.jpg_image

Шунингдек, тадбирда “Билим Макон” маркази директори Оятулло Раҳматуллаевнинг сўзга чиқиб: “Педагоглар – бола ҳаётига энг кўп таъсир кўрсатадиган шахслардан биридир. Улар малака ошириш курсларида ўқиб, янги билим ва кўникмаларни эгаллашлари ва уни ўз иш фаолиятларида қўллашлари мумкин бўлади. Тарбиячилар замонавий ва илғор таълим амалиётларидан фойдаланганда болалар жисмоний, руҳий ҳамда таълим жиҳатдан ўсишга эришади. “Болалик академияси” педагогларимизнинг шахсий ва касбий ривожланиши учун катта қулайликлар тақдим этади”, – деди у.

Шу билан бир қаторда ота-оналар ўз фарзандларининг соғлом ривожланиши учун зарур бўлган пойдеворни яратиш имконига эгалар. “Болалик академияси” уйда таълим бериш борасида ҳам беқиёс кўмакчидир. У  оддий машғулотлар кутубхонаси ва ота-оналар учун маслаҳатлар, биргаликда ўйналадиган ўйинлар бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади.  Ушбу ўйинлар оилада ўзаро муносабатларини ривожлантиради. Платформанинг болаларга яна бир қулайлиги шундаки, ўз ёшига мос кутубхонадан фойдаланишлари, ўқув ва кўнгилочар видеоларни томоша қилишлари мумкин. “Болалик академияси”ни ишга тушириш орқали Ўзбекистон бўйлаб 20 мингга яқин педагогни қамраб олиш, 1,5 миллионга яқин болаларнинг ўқиш ва ривожланиш натижаларини яхшилаш кўзда тутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan