САЛОМАТЛИК

Болаларга ёзда қайси пайтда қуёшда ўйнашга рухсат бериш мумкин?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Қуёш нурлари ҳам катталар, ҳам болалар саломатлиги учун муҳимдир. Хўш, ёзда болаларни қанча вақт давомида қуёшда олиб юриш мумкин?

?1-қоида. Тушлик пайтида қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушишига йўл қўйманг (айниқса апрель-сентябрь ойларида). Болаларни соат 11-15:00 оралиғида сояда ўйнатган маъқул.

?2-қоида. Болаларга қуёшда юрганда албатта крем суртинг. Чунки қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурлари терини зарарлайди ва бу келажакда онкологик касалликлар чақириши мумкин.

?3-қоида. Болани об-ҳавога мос кийинтиришни унутманг. Болаларни қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий воситаси кийимдир. Уларга кенг футболкалар, енгил шимлар, узун кўйлаклар, юбкалар ва албатта шляпа кийдиринг.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan