ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши кутилмоқда. Бу бўйича маълумот Ўзгидромет раҳбари Шерзод Хабибуллаев томонидан тақдим этилди.

Жорий йилнинг 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши хисобига 18-20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдирорқ бўлиши мумкин, жумладан: 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади; 19-20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади; 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади; 19-20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. 18-20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг тўзон бўлиши кузатилади. 19-20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 градусгача пасаяди.

Шунингдек, шу кунлари чақмоқ чақиб, шамол тезлиги кучайиши мумкин. Кучли шамол сабаб қум бўрони кузатилиши мумкинлиги маълум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan