ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади

Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади. 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.

Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?”, деди номзод.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan