ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатлар билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда

Пандемия шароити бўлишига қарамай, Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини амалга ошириб келмоқда. Бунда Хитой 18,1 фоиз, Россия 16,3 фоиз, Қозоғистон 8,4 фоиз, Корея Республикаси 7,1 фоиз ва Туркия 5,6 фоиз билан ташқи савдо айланмаси юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳисобланади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. АҚШ долларига ёки 18,2 фоизга камайган. Бунда экспорт 6,3 млрд. АҚШ доллари ва импорт 9,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, республиканинг ташқи савдо айланмаси сальдоси – 3,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan