ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Марказий Осиёга ташқи кучлар томонидан босим бўляпти – Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши

Марказий Осиё давлатлари ташқи кучлар томонидан босимга учрамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов бугун, 25 апрель куни Санкт-Петербургдаги “Экспофоруме”да бўлиб ўтаётган хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилишида сўз очди.

“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч маконини ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда, афсуски, минтақа давлатлари Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмасдан танлашга мажбурлашга уринаётган ташқи кучларнинг босимини бошдан кечиришда давом этмоқда”, дейди Маҳмудов.

Россия Хавфсизлик Кенгаши матбуот хизматининг хабар қилишича, хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро учрашуви доирасида МДҲга аъзо давлатлар Хавфсизлик Кенгашлари котиблари терроризмга қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилган. Тадбирни Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев олиб борган.

“Постсовет ҳудудидаги вазият бўйича фикр алмашилди, шунингдек, террорчилик таҳдидларига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди, тарихий хотирани асраб-авайлаш, нацизм ва тажовузкор миллатчилик ғояларини қайта тиклашга уринишларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди»,  дейилади хабарда.

Маълумот учун, ҳозирда Кэмерон савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилмоқда.

«The Independent» нашрининг ёзишича, Кэмерон Марказий Осиё мамлакатларининг қийинчилик билан эришилган мустақиллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашмоқчи.

Шунингдек, у Британия университетларида хорижликларнинг таълим олишини қўллаб-қувватловчи Chevening стипендиялари учун маблағ миқдори икки баравар оширилиши ва келгуси уч йил давомида минтақа бўйлаб ривожланиш харажатлари учун 50 миллион фунт стерлинг ажратилишини маълум қилмоқчи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan